Maktab tarixi

.. Ҳаёт давом этаркан, таълим ва тарбия ҳам замон талабларига мос равишда ривожланиб, янгиланиб бораверади.

                                               И.Каримов

К И Р И Ш

        Бутун таълим тизимидаги барча ишлар, мактабни таъмирлаш ишларидан тартиб, фан хоналарини жиҳозлаш, янги ахборот технологиялари-ю, такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари ва улар асосида яратилган ўқув дастурларини таълим жараёнинига жорий этиш, мактабни малакали педагоглар билан таъминлаш, уларнинг самарали меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, таълим жараёнига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, фанлар ва йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган синфларни ташкил қилиш, фан ойликларини ўтказиш, ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун имкон яратиш мақсадида методик кунларни ташкил этиш орқари дарс жараёнини мазмунли ва юқори савияда ташкиш қилиш, таълим сифат ва самарадорлигини ошириш, баркамол инсонни тарбиялаш вазифалари туради.

Мазкур вазифаларини бажарилиши биринчи навбатда мактабнинг иш режаларини талаб даражасида ишлаб чиқиш ва режада белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширилишига боғлиқ.

         Мактаб педагогика жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу иш режа биринчи навбатда юқори бошқарув орган ҳисобланган ШХТМФМТТЭБ нинг йиллик иш режаси билан узвий боғлиқ мақсадларни кўзлаб, мактабнинг ҳудудий жойлашуви, шарт-шароитлари, имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тузилди.

        Мактабнинг йиллик иш режасида тугалланган ўқув йилининг таълим-тарбия борасида олиб борилган ишларнинг таҳлили: амалга оширилган ижобий ишлар, камчиликлар ва муаммолар ўз аксини топиб, янги ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифаларни белгилашда ўтган ўқув йилида йўл қўйилган камчиликлар ва аниқланган муаммолар ҳамда ўқув йили давомида Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқ ва ҳайъат қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тузилди.

Мактабнинг 2013-2014 ўқув йили якунлари ва

2014 — 2015 ўқув  йилдаги вазифалари тўғрисида

 

 Президентимиз И.А.Каримов ўз маърузаларида “Агар мендан мустақилликка эришганимиздан кейинги ютуқларингиз нимада деб сўрасалар ҳеч иккиланмай таълим тизимидаги ютуқларимиз”-деб жавоб берган бўлар эдим.

Дарҳақиқат, мустақилликка эришганимиздан кейин таълим соҳасида туб ўзгаришлар рўй берди.

        Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

    “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасида “Ўқитишнинг илғор шакллари ва замонавий педагогик технологиялар ўқув жараёнига жорий этиш” дейилган бўлса, “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури” да; “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларининг замонавий ўқув услубий  мажмуаларининг яратиш ва ўқув- тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш” талаб этилади.

Ҳозирги кун ўқувчиларининг замон талабига мос қилиб ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш билан бир қаторда таълимни уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш тақоза этилмоқда. Бу жамиятга ўз қарашлари шаклланган, кенг фикрга эга ижодкор, қобилиятли, эгаллаган билимларининг ҳаётга тадбиқ эта оладиган давр талабига мос яшаш, меҳнат қиладиган, маданиятли, одоб-икромли, одамгарчилик хусусиятларига эга бўлган, жисмоний жиҳатдан баркамол ёшларни тарбиялаш талабини қўймоқда.

Таълим самарадорлиги педагог ва ўқувчи фаолиятига, таълим воситаларининг мавжудлигига,  таълим жараёнини ташкилий, илмий, методик мукаммаллигига, таълим жараёнини ташкилий  жиҳатдан барқарорлиги, жамиятда кишиларга  бўлган эҳтиёжга ва бошқа ҳали аниқланмаган омилларга боғлиқ.

 Жамият ўзининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий эҳтиёжлари асосида таълим самарадорлиги юқори бўлишини талаб этади.

— Аввало, замонавий таълим бериш бизнинг асосий мақсадимиз бўлиб қолаверади. Бунда бутун дунё амалиётига айланган бир буюк қадрият борки,   бу ҳам бўлса-китобдир.

19-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2013-2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини,  “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни ҳамда  Республикамиз Президенти И Каримовнинг, Вазирлар Маҳкамасининг,   Республика ҳалқ таълими вазирлигининг, вилоят халқ таълими бўлимининг, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг, ҳалқ таълимини ривожлантириш, таълимдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, педагог ходимларни ижтимоий ҳимояланишига қаратилган қатор фармонлари ва қарорларини ҳаётга тадбиқ этишда  муайян ишлар амалга оширилди.

Республика халқ таълими вазирлигининг “Устоз-шогирд”, “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат” тадбирлари 2013-2014 ўқув йилида мактаб жамоаси учун дастури амал бўлди. Бу тадбирлар барча методбирлашмаларда муҳокама қилиниб, ҳар бир педагогга шу асосда олиб бориладиган ишлари, ўқитувчиларнинг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самараси гарови эканлиги бўйича яна бир бора тушунтирилиб, янада яхши ишлашга имкон яратилди.

Метод бирлашма йиғилишларида барча фан ўқитувчиларнинг  оптималлашган иш режалари кўриб чиқилиб директор томонидан тасдиқланди.

       2013-2014 ўқув йилида мактабда бошланғич синф ўқитувчилари Рахимова Р,

 она тили фани ўқитувчиси Зарипова Н, география фани ўқитувчиси Н.Алламовалар шаҳар миқёсида; меҳнат таълими фани ўқитувчиси З.Полванова, математика фани ўқитувчиси Р.Эримметова,

 Бошланғич синф ўқитувчиси М.Ромоноваларнинг ишлари  вилоят миқёсида оммалаштирилди.

Замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда 6-А синфида Абдуллаева Дилора она тили фанидан “Сифат ясовчи қўшимчалар” мавзусида, информатика фанидан Мухаммадиева Сайёра 7-Е синфида “Китобми? Интернет?” мавзусида, Қутлимуратова Нодира 6-Б синфида тарих фанидан “Юрт озодлиги йўлида курашган юрт ўғлонлари” мавзусида, Эримметова Роза математика фанидан 8-Д синфида “Трапециянинг юзи” мавзусида, Исаева Холида физика фанидан 9-Б синфида “Атом ядросининг тузилиши мавзусидаги очиқ дарслар, 8-синфида Эримметова “Устозлар ва мураббийлар” байрами”, 6-Б синфида Зарипова Нилуфар  З.М.Бобур “Шох ва шоир” мавзусидаги тадбири, Рўзметова М ва Жуманиёзова Шохидалар 8-Б синфи “Гиёхванд моддага қарши-йўқ денг” мавзусида, Яқубова Зулхуморнинг 8-Д синфи “А.Навоий ғазал мулкининг султони” мавзусида, Оллақулова Берижабнинг 5-Б синфида “Ассалом 12 баҳор!” мавзусида, Қаландарова Моҳиранинг 5-А синфида “Ассалом Наврўз!”, 1-Б синфида немис тилидан “Чет тили билимдони” мавзусидаги тадбирларни замон талаби асосида ўтказдилар.

          Президентимизнинг “Юксак маънавият енгилмас куч асарини ўрганамиз” мавзусида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.

 Педагогик жамоанинг барча аъзолари методик фаолиятга жалб этилди. Ижодкор юқори натижаларга эришган ўқитувчилар маъмурият томонидан рағбатлантирилмоқда. Масалан: она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Зарипова Н, немис тили фани ўқитувчилари Мадримова Р, Собирова Р, математика фани ўқитувчиси Эримметова Р, бошланғич синф ўқитувчилари Ромонова М, Яқубова Р ва бошқалар.

      Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш бўйича метод бирлашма, педагогик кенгаш  Низомларида белгиланган вазифаларни тушунтириш орқали методик хизматга оид малака, кўникма ва билим ҳосил қилинди. Директор ўринбосарларининг таълим-тарбия ишига янгича муносабатда бўлиши касбий жиҳатдан етук, методик жиҳатдан маҳоратли бўлиши учун ўқув жараёнига иннавацион замонавий таълим технологияларни жорий этиш ҳамда амалий ёрдам бериш мазмун моҳиятини тушуниш орқали малакаларни оширишга эришилди.

         География, она тили, рус тили, МИҒ, бошланғич синфлар фан ойликлари намунали равишда ўтказилди. Фан ойликлари йўриқнома асосида ўтказилиб борилди.

         Фан ойликларида ўқитувчиларни ижодкорлигини ошириш мақсадида  “Энг яхши дарс ишланмаси”, “Энг яхши қўлда ясалган кўргазмали қурол”, “Энг яхши очиқ дарс” танловлари ўтказилди.

           Ўқув йилининг 3-чораги давомида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг Давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторингги ва фанлар бўйича “Билимлар беллашуви”ни  ўтказиш тўғрисидаги Низом асосида фанлардан 5-8 синф ўқувчилари ўртасида жадвал асосида “Билимлар беллашуви” ўтказилди. Белгиланган тартибда мактаб босқичида ёзма ишлар олинди. Олинган ёзма ишлар Низом асосида белгиланган тартибда баҳоланди. “Билимлар беллашуви” ўтказилган фанлардан мактаб босқичида ғолиб чиққан ўқувчилар 2-шаҳар босқичида қатнашдилар.

8-Е синф ўқувчиси Қадамова Мадинабону немис тили фанидан шаҳар босқичида 1-ўринни,

6-А синф ўқувчиси Рўзметов Носиржон – немис тили фанидан шаҳарда 1-ўринни, вилоятда 2-ўринни;

5-Д синф ўқувчиси Худайберганова Моҳинур она тили фанидан 1-ўринни эагллаб вилоят босқичида 3-ўринни;

 7-Е синф ўқувчиси Собирова Моҳинур немис тили фанидан шаҳарда 1-ўринни, вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Германия ташқи ишлар вазирлигининг “Мактаблар: Келажак ҳамкорлари” грант лойиҳаси тузилган бўлиб, шу лойиҳа асосида мактабимизда “Лия” номли театри Хива шаҳрида ва  Шовот туманида ўз саҳналарни намойиш қилдилар.

Шу йўналиш бўйича  ўқувчилар билими яна бир бора назоратдан ўтказилиб, Тошкентдаги Гёте институти вакиллари томонидан халқаро имтиҳон олинди. Имтиҳонда иштирок этган 32 та ўқувчига “Халқаро сертификат” берилди ва юқори балл олган 2 нафар ўқувчи 8-Д синф ўқувчиси  Нурмуҳаммад Онабиби,  7-Е синф ўқувчиси Мадрахимова Хуснора, ёзги таътил даврида Германия давлатида бўлиб, “Ёшлар курси”да билимларини ошириш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Ўқув йили давомида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Ойнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловлари ўтказилди.

Ушбу танлов шаҳарни 5 ҳудудга ажратган ҳолда 5 ой мобайнида январ, феврал, март, апрел, май ойларида барча мактабларни қамраб олган ҳолда ўтказилди.

“Ойнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловида шаҳар босқичида немис тили фанидан Собирова Роза, география фани ўқитувчиси Алламова Нафисалар 1-ўринни, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Абдуллаева Дилора 3-ўринни, немис тили фани ўқитувчиси Раимова Замира 3-ўринни,меҳнат таълими фани ўқитувчиси Каримова Моҳира 3-ўринни эгалладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПК-1875-сонли қарори асосида тест синови ва суҳбат ўтказилди ва шу суҳбатдан Собирова Роза, Мадримова Рлар муваффақиятли ўтиб, ойлик маошларига 15 фоиз  миқдори устамалар белгиланди.

Мактаб маъмурияти томонидан 388 соат, педагоглар томонидан 765 соат дарс кузатилиб, таҳлил қилинди ва педагогларга методик ёрдам кўрсатилиб борилди.

         Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 12 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 28 августда  маъқулланган “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни педагоглар ўртасида ўрганилиб, ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

      Кам таъминланган оила фарзандлари билан доимий равишда иш олиб борилди. Мактаб ўқувчиларининг 131 тасига қишки кийим-бош тарқатилди.

   Иқтидорли ўқувчиларни кўрик танлов ва мусобақаларга жалб қилиш ва улар ҳақида маълумотлар банкини яратиш борасида иш олиб борилмоқда.

     5-А синф ўқувчиси Нурмухаммад Элбек Ягонасан муқаддас ватан!” кўрик танловининг академик ижро йўналиши бўйича фаол қатнашиб, ВХТБ нинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

      Спорт соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди. Жуда кўп ўқувчиларимиз спорт мусобақаларида фаол қатнашдилар.

      Шулардан “Умид ниҳоллари 2014” спорт мусабақалари бўйича; 1-4 синф ўқувчилари ўртасида футбол тури бўйича 3-ўринни;“Енгил атлетика тури бўйича 1-ўринни,

     5-7 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган футбол тури бўйича 2-ўринни, “Спорт гимнастикаси” 2-ўринни, “Қўл тўпи” тури бўйича 3-ўринни эгалладилар.

      Мактаб кутубхонаси бадиий адабиётлар билан бойитилмоқда. 2013-2014 ўқув йилида мактаб педагоглари ва ўқувчилари 48 номдаги газета ва журналларга обуна бўлдилар.

      Мактабнинг моддий техника базасини ривожлантириш, ҳомийлар ва ички имкониятлар ҳисобидан  техник воситалар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Мактаб коридорлари ва синф хоналари имконият даражасида турли хил мавзуларда жихозланди. Мактаб атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тинимсиз олиб борилмоқда.

     Янги  2014-2015 ўқув йилини мактаб педагогика жамоаси 80 нафар ўқитувчи ва 1032 нафар ўқувчилари билан таълим-тарбияни ривожлантириш мақсадида ўқув йилини бошлади. Ўқув йилининг шиори “Мустақил юрт педагоглари-сифатли таълим сари” .

       Август педагогика кенгашида дастлаб, мактаб иш режаси билан танишиб чиқилди. Мактаб иш режаси шаҳар ҳалқ таълими бўлими ўқув иш режаси асосида тузилган бўлиб, йил  давомида олиб бориладиган вазифалар ва уларнинг тақсимоти ўз аксини топган. Педагогика кенгаш раиси ҳар бир педагог олдига таълим-тарбия соҳасида катта вазифаларни қўйди.

       Мактаб метод бирлашма раҳбарлари (фанлар бўйича) сайланди.

 Ўқитувчиларнинг ўз вазифаларига маъсуллиги, уларнинг режа асосида  ўз вазифаларини бажариши ва назорат қилиш ва услубий бирлашмаларда муҳокама қилиш, услубий бирлашма раҳбарларининг асосий вазифаларидан биридир.

Мактабда 80 нафар малакали ўқитувчилар таълим – тарбия берадилар.Ўқитувчиларнинг 4 нафари олий, 17 нафари 1- тоифа, 22 нафари 2- тоифа, 37 нафари мутахассисдир.   Ўқитувчиларнинг бошиданоқ мактабга келган ёш ўқитувчиларга мураббий устозлар беркитилди.

 Ўқитувчиларнинг ўқув режаси ДТС асосида тузилган бўлиб, ўз вақтида тасдиқланади, Шунингдек, ҳалқ таълими вазирлиги тамонидан умумтаълим муассасаларида ”Фан ойликлари”ни ўтказишини такомиллаштириш тўғрисида буйруқни амалга ошириш мақсадида ”Фан ойликлари” жадвал асосида ўтказилиб борилади. Ҳар бир фан ойлигида қилинадиган ишлар мазмуни буйруқлар асосида амалга оширилиб борилмоқда.

       “Фан ойликлари” ни ўтказишда тузилган режа асосида барча вазифалар; очиқ дарслар ўтказиш, кириш ва чиқиш тестлари, тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб борилмоқ ва ҳисоботлари педагогика кенгашларида муҳокама қилинади ва натижалари ШХТМФМТТЭБ га юборилади.

Ўқув йилининг якуни бўйича “Ўқитувчилар рейтинги” ўтказилиб, уларнинг тўплаган баллари ва ўрни аниқланиб, ғолиб ўқитувчилар рағбатлантирилади, паст балл олган ўқитувчилар огоҳлантирилади.

Ўқитувчиларнинг ўқув йили давомидаги  иш фаолияти ўрганиб чиқилиб, устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчининг 50% га устама ҳақ белгиланади.

          Ўқув йилининг якуни бўйича олиб борилган барча ишлар ва келгуси ўқув йилидаги вазифалар белгилаб олинади ва шу борада ишлар олиб борилмоқда.